Дунё янгиликлари

Албанияда азон мусобақаси ўтказилди

Чоп этилди Iyul 28, 2021 Албанияда азон мусобақаси ўтказилдиda fikr bildirishni o'chirish

Албанияда биринчи марта ўтказилган азон мусобақасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган мусулмон ёшлар иштирок этди.

Мусобақа учта асосий босқичдан иборат бўлиб, финал босқичи Албания пойтахти Тиранада бўлиб ўтди. Унда Бидер университети ректори Таулант Бик, кўплаб мутахассислар, академиклар ва бир қатор олимлар ҳамда муфтийлар иштирок этди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида финалга чиққан 25 иштирокчи орасида энг яхши уч нафар қатнашчига совғалар топширилди. Шунингдек, танловнинг барча иштирокчиларга рамзий совғалар ҳам тақдим этилди.

Бидер университети ректори Таулант Бик мусобақанинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик изҳор қилди ва бундан буён мусобақа ҳар йили ўтказилишига умид билдирди.

Маълумот учун, Албания Республикаси Европанинг жануби-шарқида жойлашган бўлиб, аҳолиси 3 миллион нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 60 фоизи эса мусулмонлардан иборат.