Мақолалар

Адолат бундай бўлади

Чоп этилди Avgust 2, 2021 Адолат бундай бўладиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳазрати Умарнинг ўғли Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади:

Отам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалиги даврида илк ҳижрат қилган саҳобаларнинг ҳар бирига тўрт минг дирҳам маош тайин қилинган экан. Менга уч минг беш юз дирҳам маош тайинладилар. Ҳазрати Умардан:

– Ўғлингиз Абдуллоҳ ҳам илк ҳижрат қилувчилардан бири, унинг ҳаққини нима учун кесдингиз? – деб сўрашди.

Ҳазрат Умар бундай жавоб берди:

– Менинг ўғлим отаси билан биргаликда ҳижрат қилди. Шунинг учун у ёлғиз ҳижрат қилган ҳисобланмайди.

Бухорий, Маноқибул-асрор, 63

***

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Абдуллоҳ ибн Умар отасидан:

– Отажон, маош тайинлашда нима учун Усамони мендан устун қўйдингиз? – деб сўради.

Ҳазрати Умар мана бу жавобни берди:

– Чунки Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг отаси Зайдни сенинг отангдан кўпроқ севарди. Усамога ҳам сендан кўпроқ муҳаббат қўйган эди. Ҳазрати Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) севгисини ўзимнинг севгимдан устун қўйдим. Қолаверса, сен онанг ва отанг билан биргаликда ҳижрат қилдинг[1].

 

Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ

 

[1] Термизий, Маноқиб, 40; Ибн Ҳиббон, ас-Саҳиҳ (ношир. Шуайб ал-Арнаут), Байрут 1418/1997, XV, 517; Табароний, ал-Мужма ул-авсот (ношир. Тариқ ибн Ивазуллоҳ ибн Муҳаммад, Абдулмуҳсин ибн Иброҳим ал-Ҳусайний), Қоҳира 1415/1995, VI, 365-357