Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб. АХЛОҚИ ГЎЗАЛ АЁЛ

Чоп этилди Avgust 9, 2021 Хом гапга пишиқ жавоб. АХЛОҚИ ГЎЗАЛ АЁЛda fikr bildirishni o'chirish

Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли бироз кўримсизроқ экан. Бир куни тўра бувани (шайтон васваса қилиб ҳазиллашмоқчи бўлиб) пошша аяга:

– Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша? – дебдилар.

Шунда зийрак аёл:

– Ҳа, шундай, бегим. Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман, – деб жавоб берган экан.
Тўра бува аёлининг жавобидан ниҳоятда мамнун бўлибди. Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, зарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор.