Пазандалик

Товуқли қийма ва қовоқчадан парамач тайёрлаймиз

Чоп этилди Avgust 9, 2021 Товуқли қийма ва қовоқчадан парамач тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Парамач (беляши) тайёрлашнинг янги усули: ун ўрнига қовоқчадан фойдаланилади. Мазасига эса қойил қолмай иложи йўқ.

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқча – 1 килограмм;
  • тухум – 2 дона;
  • сметана – 1 ош қошиқ;
  • ун – 130-150 грамм;
  • пиёз – 1 дона;
  • қабартма (разрихлитель) – 1/2 чой қошиқ;
  • товуқ қиймаси – 300 грамм;
  • ўсимлик мойи – 2 ош қошиқ;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Қовоқча тозаланиб, қирғичдан ўтказилади. Сувсизлантириш учун сиқиб олинади.
  2. Туз, тухум, сметана, ун ва қабартмани бир идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
  3. Хамир ўта суюқ бўлмаслиги лозим.
  4. Пиёз майда тўғралиб, гўшт ҳамда туз, зираворлар билан аралаштирилади.
  5. Товада ёғ ўрта оловда қизитилади ва хамирдан бироз солинади. Устидан «начинка» жойлаштириб, хамирнинг иккинчи қатлами билан гўштли аралашма юзаси ёпилади.
  6. Парамачнинг ҳар икки томони шу тарзда қизартириб пишириб олинади.

Ёқимли иштаҳа!