Илк манзил
Ҳазрати Усмоннинг қули Ҳоний ҳикоя қилади:
Ҳазрати Усмон қабрнинг бошида турган вақтида кўзёшлари соқолини ҳўл қилиб юборгунча йиғлар эди.
Бир киши ундан:
– Жаннат ва жаҳаннамдан сўз очилганда йиғламайсиз-да, қабрни кўрганда нега бунча кўп йиғлайсиз? – деб сўради.
Ҳазрати Усмон унга бундай жавоб берди:
– Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай хабар бердилар:
“Охират манзилларининг дастлабкиси қабрдир. Кимки ёқасини қабрдан қутқара олса, ундан нарёғи осондир. Агар ёқасини қабрдан қутқара олмаса, ундан нарёғи ниҳоятда қаттиқдир”.
Ҳазрати Усмон ушбу мавзуда Расули акромнинг бундай деганларини ҳам айтди:
“Шу вақтга қадар кўрган манзараларимнинг энг даҳшатлиси қабрдир”[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Термизий, Зуҳд, 5; Ибн Можа, Зуҳд, 32; Ҳоким, ал-Мустадриқ (Ато), I, 526, IV, 366; Саҳиҳ ат-тарғиб ват-тарҳиб, III, 39