Филларнинг кўчиш йўлидаги 150 минг нафар аҳоли эвакуация қилинди
Хитой жануби-шарқидаги Юньнань провинциясидаги 150 минг нафар аҳоли филлар миграцияси туфайли эвакуация қилинди.
РИА “Новости”нинг мамлакат ўрмон ва чўл хўжалиги бошқармаси сайтидаги маълумотга асосланган хабарида бу ҳақда таъкидланди.
2021 йилнинг баҳорида Осиё филлари тўдаси жанубдаги яшаш жойларидан кўчишни бошлаган. Бир неча ой давомида бир жойдан бошқасига кўчиб юрган 14 филдан иборат тўда эндиликда ўз яшаш манзилига қайтмоқда. Маълумотда “Ҳозирга қадар филларнинг кўчиш йўлидаги 150 минг аҳоли эвакуация қилинди”, дейилган.