Оила

НИМА ҚИЛСАК ЗУРРИЁТИМИЗ НАМОЗХОН БЎЛАДИ?

Чоп этилди Avgust 23, 2021 НИМА ҚИЛСАК ЗУРРИЁТИМИЗ НАМОЗХОН БЎЛАДИ?da fikr bildirishni o'chirish

12 ёшли қизимга намоз ўқишни ўргатсам-да, у намозга шошилмас эди. Менинг мажбурлашим билан зўр-базўр намозни адо қиларди.

Бир куни азон овози янгради. Қизимга намоз ўқишини эслатдим,  сўнгра қизалоғим жойнамозни тўшади-ю, намоз ўқимади. Мени билдирмасдан кузатганимни сезмаган қизимдан сўрадим:

 — Намоз ўқидингми.?

— Ҳа, ўқидим”  — деди.

Жаҳлга эрк бериб, қизимни юзига шапалоқ тортиб юбордим.

Мен кеча-ю  кундуз ўйлана бошладим:

Нега фарзандим бундай?

Нима қилсам ибодатда қоим бўлади?

Қачон ўзи намозга шошилади?

Саволларни чегараси йўқ эди ва Аллохга кечалари йиғлаб дуо қилиб, уларни ҳидояти ва инсофини сўрар эдим.

Бир куни дугонамникига мехмонга бордим.  Бир пайт азон овози янгради. Фарзандлари ҳамма ишини ташлаб ибодатга шошила бошладилар. Мен у ҳолни кўриб ҳайратландим ва дугонамдан аста сўрадим..

—  Фарзандларингга қандай тарбия бердингки, ибодатга бунчалар шошилишади.?

Дугонам бундай деди:

— Мен турмушга узатилишимдан аввал, менга онажоним (раҳматли) бир дуони ўргатганлар. У дуони хожанг(эр) билан бирга доим ўқиб, Аллохдан фарзанд сўранглар. Ҳомила пайдо бўлмай туриб, пайдо бўлгандан сўнг ва туғилгандан кейин ҳам доимий шу дуони тилдан қўйманлар, деганлар.

Мен ўша дуони никоҳ бўлган кунимдан тилимдан қўймайман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, мана мевасини кўрдим.

Мен шошилиб у дуони сўрадим ва айб ўзимда эканини хис қилдим…

Азиз диндошим!  Сиз ҳам у дуо қайси дуо экан, деб  қизиқмоқдасиз. Эшитинг…. у дуо:.

Эй Раббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Раббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).