Хом гапга пишиқ жавоб. ТОМОҒИГА ТОШ ТИҚИЛГАНДЕК БЎЛДИ
Улуғ олим Аҳмад Вофиқ пошодан европалик бир дипломат:
– Нима учун Шарқ аёллари уйларидан ташқарига чиқмайди, бегона эркаклар билан аралашмайди ёки уларнинг йиғилишларига бормайди? – деб сўраб қолди.
Савол берувчининг киноясини пайқаган Аҳмад Воқиф пошшо дарҳол:
– Чунки улар ўз эрларидан бошқа бировдан фарзанд кўришни истамайдилар, – деб жавоб берди.
У жавоби билан суҳбатдошига совуқ сув қуйгандай бўлди, европалик томоғига тош тиқилгандай, жим қолишга мажбур бўлди.