Дунё янгиликлари

Энг хавфсиз шаҳар номи эълон қилинди

Чоп этилди Avgust 25, 2021 Энг хавфсиз шаҳар номи эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Дунёда энг хавфсиз шаҳарлар рейтингги янгиланди.

The Economist Intelligence Unit маълумотларига кўра, 2021 йилда ушбу рўйхатни 82,4 балли кўрсаткич билан Копенгаген шаҳри бошқармоқда.

Экспертлар рейтингни тузиб чиқишда рақамли маълумотлар хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инфратузулма, атроф-муҳит ва шахсий хавфсизлик бўйича кўрсаткичларни ҳисобга олган. Барча кўрсаткичлар бўйича энг хавфсиз шаҳарлар рўйхатининг юқори учлигига Дания пойтахтидан ташқари Торонто (82,2 балл) ва Сингапур (80,7 балла) шаҳарлари ҳам киритилган.

Шунингдек, Сидней (Австралия), Токио (Япония), Амстердам (Нидерландия), Веллингтон (Янги Зеландия), Гонконг (Хитой), Мельбурн (Австралия) ва Стокгольм (Швеция) шаҳарлари хавфсиз шаҳарлар рўйхатидан жой олган.

Умуман, хавсизлик нуқтаи-назаридан баҳоланадиган бўлинса аҳвол ҳаммадан кўра Сиднейда яхши экан, соғлиқни сақлаш бўйича эса ҳеч бир шаҳар Токиога тенглаша олмаган. Инфратузулма хавфсизлиги бўйича етакчилик Гонконг шаҳрига берилди, шахсий хавфсизлик бўйича биринчи ўринга Копенгаген муносиб кўрилган. Атроф-муҳит хавфсизлиги бўйича эса Веллингтон барча шаҳарларни ортда қолдирган.