Дунё янгиликлари

Хитойда коронавирус тадқиқотини АҚШ молиялаштирган?!

Чоп этилди Sentabr 9, 2021 Хитойда коронавирус тадқиқотини АҚШ молиялаштирган?!da fikr bildirishni o'chirish

Америка Қўшма Штатлари кўршапалаклардаги коронавируслар ва уларнинг одамларга юқиши хавфини ўрганиш учун бир нечта илмий ташкилотлар, шу жумладан Хитойнинг Ухан шаҳридаги Вирусология институтига 3 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган, деб ёзади Intercept интернет-нашри ҳужжатларга асосланиб.

Нашрнинг таъкидлашича, унинг ихтиёрида АҚШнинг Хитойда вирусологик тадқиқотларни молиялаштириши мавзусида 900 саҳифали материаллар, жумладан, 2014-2019 йилларда Миллий Соғлиқни Сақлаш Институтлари гранти тўғрисидаги маълумотлар бор.

«Лойиҳа, ҳайвонлар коронавирусининг одамлар популяциясига кириб боришига қандай омиллар сабаб бўлиши, хавф остида бўлган ҳудудларда янги касалликларнинг пайдо бўлишига аниқлашга қаратилган», дейилади ҳужжатда.

Ухан шаҳридаги Вирусология институти, бўлажак коронавирус пандемиясининг маркази, грант олувчилар рўйхатига киритилган. Материалларнинг нашр этилиши америкалик солиқ тўловчиларнинг пулига молиялаштириладиган лойиҳа Covid-19 пайдо бўлишига ҳисса қўшиши мумкин, деган тахминларга яна бир сабаб бўлди.

АҚШ разведка ҳамжамияти илгари коронавирус табиий ҳодиса ёки Ухандаги лабораториядан келиб чиққанини аниқлаш учун етарли маълумотга эга эмаслигини тан олган.