Ер юзида COVID-19 билан касалланганлар сони 230 миллиондан ошди
Дунё бўйича COVID -19 билан касалланганлар сони 230 миллиондан ошди, дея хабар бермоқда ЖССТ.
Жонс Хопкинс университети сайтида тақдим этилган маълумотга кўра, шу пайтгача ер юзида 230 миллион 019 минг 651 нафар одамда коронавирус аниқланган. Улардан 4 миллион 717 минг 728 нафари вафот этгани баён қилинди.
Маълумот ўрнида коронавирус инфекцияси энг кўп учрайдиган давлатлар – AҚШ, Ҳиндистон, Буюк Британия, Эрон ва Россия бўлиб турибди.