Олимлар Арктика музликлари рекорд даража тез эриётганини таъкидлашмоқда
Арктика музликлари сатҳи сўнгги икки йил ичида рекорд даражада пасайган.
Copernicus Ocean халқаро дастурининг ҳар йилги ҳисоботида шу ҳақда айтилади. Мазкур ҳисобот Европадаги 30 дан ортиқ институтнинг 120 дан зиёд олимлари томонидан тайёрланиб, Journal of Operational Oceanography журналида эълон қилинди.
Ҳисоботда таъкидланишича, Арктика музликлари ҳажми 1979 йил билан таққослаганда 13 фоизга қисқарган. Баренцев денгизида эса музнинг ўртача қалинлиги 90 фоизга юпқалашган.
Экспертларнинг баҳолашича, Шимолий Муз Океанида ҳавонинг исиши барча океанлардаги глобал исишнинг тўрт фоизига тўғри келмоқда. Олимларнинг фирича, Арктикадан бошқа ҳовзаларга муз келишининг кескин камайиши ушбу жараённи янада тезлаштиради, натижада эса, экстремаль сув тошқинлари сони ортади, ўсимликлар ҳамда ҳайвонот дунёси турлари таркибида кескин ўзгаришлар рўй беради.
Олимларнинг таъкидлашича, “иқлим ўзгариши, имлосланиш ва денгиз ресурсларнинг ҳаддан ортиқ эксплуатация қилиниши океанларга кучли босим ўтказмоқда”.