Мақолалар

“Эшондан қиз олма”, дегани чиндан ҳам шариатимизда борми?

Чоп этилди Oktabr 5, 2021 “Эшондан қиз олма”, дегани чиндан ҳам шариатимизда борми?da fikr bildirishni o'chirish

— Халқимиз орасида  “эшон”, “қорача” деган тоифалар бор. Оталаримиз: “Эшондан қиз олма, қиз берма”, дейишади. Шу гаплар чиндан ҳам шариатимизда  борми?

— Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдир. Мақому мартаба эса тақвога қараб бўлади. Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги тенгликка дин билан бирга насаб ва касбга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки баъзида ушбу омилларга эътибор бермаслик  оиланинг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.

Сизнинг саволингизда келган эшон, қорачалардан қиз олиб, қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ