Мақолалар

Бу ўйиндан қайтарганлар

Чоп этилди Oktabr 6, 2021 Бу ўйиндан қайтарганларda fikr bildirishni o'chirish

Тобеин олимлардан Мадинага волий ҳам бўлган Саъд ибн Жубайр ҳикоя қилади:

Бир куни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Унинг уйидан чиқиб юришни бошладик. Мадина кўчаларидан бирида бир қушни (ёки товуқни) мўлжалга олиб отаётган ёшларни кўрдик. Мўлжалга тегмаган ҳар бир ўқ учун қушнинг эгасига пул тўлаётган эдилар. Ёшлар Ибн Умарнинг келганини кўриб атрофга тарқалдилар. Ибн Умар “Ким қилди буни?” дея жаҳл қилди. Тўғри қушнинг олдига бориб у боғланган ипни ечди. Сўнгра ўша ерда турганларга бундай деди:

“Болаларингизнинг қуш ёки ҳайвонни боғлашига, уларни мўлжалга олиб ўйнашига изн берманг. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайвонларни боғлашни, уларни мўлжалга олиш нишони қилиб ўлдиришни тақиқладилар ва бу ишни қилганларни лаънатладилар”[1].

 

Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ

 

[1] Бухорий, Забоиҳ, 25; Муслим, Сайд, 58-60; Насоий, Доҳая, 41; Доримий, Адоҳи, 13; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, I, 338, II, 13, 43, 60, 86, 103, 141.