2025 йилдан Эрон космосга одам юборишни режалаштирмоқда
Эрон 2025 йилга бориб космосга одам юборишни режалаштирмоқда.
Мамлакат космик институти раҳбари Фатҳуллоҳ Омининг таъкидлашича, бу мамлакат «имижини» оширади. У, шунингдек, сўнгги йилларда Эрон бешта космик йўлдошни учирганини эслади.
Омининг айтишича, космосга саёҳат қилиш учун дастлабки рўйхатдан ўтганлар ва ҳозирда керакли тайёргарликдан ўтаётганлар орасида учувчилик тажрибасига эга бўлган аёллар ҳам бор