Дунё янгиликлари

Ҳабиб Роналду билан Ислом дини ҳақида гаплашадими?

Чоп этилди Oktabr 11, 2021 Ҳабиб Роналду билан Ислом дини ҳақида гаплашадими?da fikr bildirishni o'chirish

UFCнинг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов “Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси “Криштиану Роналду билан Ислом дини ҳақида гаплашасизми?” деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда “Eman Channel” YouTube канали хабар берди.

Ҳабиб саволга жавоб бераркан, ҳар ким ўз эътиқодига содиқ қолишини таъкидлади.

“Роналду Исломни қабул қилиши мумкинми? У доим айтади: “Ассалому алайкум”, “Иншaaaллоҳ”. У динни тушунади, лекин ўз эътиқодига содиқ қолади, мен ҳам ўз эътиқодимга содиқ қоламан. Мен одамлар билан учрашганимда, ҳеч қачон: “Ҳей, сиз қайси диндасиз?” демайман. Бундай хатти-ҳаракатлар мусулмончилик учун яхши одат эмас”, — дейди Ҳабиб.