Самарқанд, Навоий, Бухоро. Фаол имом-хатиблар тақдирланди
Жорий йилнинг 5–8 октябрь кунлари «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйи Даврий нашрлар бўлими мудири Т.Низомов ҳамда Китоблар бўлими мудири Б.Эралиев “Обуна – 2022” тарғиботи бўйича Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат сафарида бўлишди.
Сафар асносида дастлаб Самарқанд вилоятининг Ургут туманида вилоятнинг барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда ЎМИ даврий нашрлари – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2022 йил учун обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, 2022 милодий, 1443 ҳижрий-қамарий йиллик тақвим сотуви бўйича ҳам ишлар тизимли олиб борилиши илтимос қилинди.
Бош имомларнинг йиғилганидан фойдаланиб, даврий нашрларга мақолалар бериб бориш илтимос қилинди. Мақолаларни қандай ёзиш зарурлиги ҳақида маҳорат дарси ўтказилди.
«Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт-матбаа ижодий уйининг босмахонаси очилгани, бу босмахонада Қуръони карим ва бошқа диний адабиётлар, даврий нашрлар чоп этилаётгани, имом домлалар ўзларининг муаллифлик китобларини чоп этмоқчи бўлишса, нашриётга мурожаат қилиши зарурлиги таъкидланди.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам обуна тарғиботи, йиллик тақвим ва китоблар масаласи айтиб ўтилди.