Имом домлалар тақдирланди
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ бош муҳаррири Абдужалил Хўжамқулов ҳамда мухбир Бобур Муҳаммадиев 2022 йилги обуна мавсуми самарали кечиши учун Жиззах вилоятида ташвиқот тадбирида бўлиб қайтишди.
Меҳмонларни Жиззах вилояти бош имоми Меҳмон Жабборов кутиб олди.
Шу куни соат 11:00 да вилоятда фаолият юритаётган юзга яқин имомлар иштирокида сайёр йиғилиш ташкил этилди. Унда Меҳмон Жабборов “Ҳидоят”, “Мўминалар” ва “Ислом нури” нашрларининг бугунги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди. Сўнгра Абдужалил Хўжамқулов нашриётда томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, журнал ва газета саҳифаларидаги янгиликлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
Тадбир давомида имомларнинг журнал ва газета бўйича фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
Сўнгра 2021 йилги обуна мавсумида фаоллик кўрсатган 13 нафар масжид имомлари “Шамсуддунхон Бобохонов” НМИУнинг махсус ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Жумладан, бош имом-хатиб Меҳмон Жабборовга ноутбук, хўжалик ишлари ходими Хуршид Холиқуловга чанг юткич ҳамда 11 нафар имом-хатибларга китоблар тақдим этилди.