Ҳамд
Ўн саккиз минг оламни яратган Аллоҳ,
Ишққа асир қалбларни яратган Аллоҳ.
Барча ҳамду санолар ўзингга бўлсин,
Булбулни ҳам ишқ-ла сайратган Аллоҳ.
Ё Қуддус, ё Салом, ё Муҳаймин, Аллоҳ,
Сенга ҳамд айтамиз, Алҳамдулиллаҳ.
Дард бериб, даво ҳам бергувчи Ўзинг,
Муқаддас Қуръонда шифо ҳар сўзинг,
Йиғласам, шукр айтиб, йиғладим фақат,
Дардимни Сенга айтиб йиғладим фақат.
Дилимда не бўлса билгувчи Ўзинг,
Ё Қуддус, ё Салом, ё Муҳаймин Аллоҳ,
Ҳамду сано айтайлик, Алҳамдулиллаҳ.
Барчамиз синовда, гуноҳкор банда,
Қаттиқ севманг, мол-мулк, дунё одамни,
Чин муҳаббат шукр қилиб, Аллоҳга сажда,
У яратган ишқ ила бутун оламни.
Ё Қуддус, ё Салом, ё Муҳаймин Аллоҳ,
Ҳамду сано айтайлик, Алҳамдулиллаҳ
Аллоҳ барча қалбга ҳидоят солсин,
Не бўлса ҳам тақдир деб қалблар тин олсин.
Шайтонга ёр бўлмасин, чин Ёрга қайтсин,
Аллоҳ жамолин кўриб, жаннатда қолсин,
Ё Қуддус, ё Салом, ё Муҳаймин Аллоҳ,
Ҳамду сано айтайлик, Алҳамдулиллаҳ.
Валижон ШАМС