Футболчи Карим Бензема Қуръон тинглашини маълум қилди
Франция терма жамоа футболчиси, Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби ҳужумчиси ва вице сардори, Карим Бензема Қуръони карим тинглашни спорт машғулотларининг бир қисми деб айтди. Топ спортчи ҳар бир ўйин ва машғулот олдидан Қуръон оятларини тинглашини маълум қилган.
Каримнинг оиласи Жазоирдан. У машғулот режими ва испан ёзининг кучли жазирамасига қарамай, Рамазон ойида рўза тутади.
Шунингдек, хайрия ишлари билан ҳам машҳур. Футболчи ўзи туғилган Франциянинг Лион шаҳридаги масжид қурилиши учун 3 миллион евро хайрия қилган.