Булар телбами?
Мадиналик саҳобалардан Фазола ибн Убайд ҳикоя қилади:
Пайғамбаримиз саҳобалар билан бирга намоз ўқиётган эдилар. Улардан бир қисми очликдан пайдо бўлган бемадорлик сабабли оёқда тура олмасдан йиқилиб тушаётганди.
Улар Масжиди Набавийнинг супасида ётиб юрадиган ва “Асҳоби суффа” деб аталадиган фақирлар эдилар. Чўлдан келган саҳройилар уларни танимаганлари боис: “Бу одамлар телбалар”, дердилар.
Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг уларнинг ёнига борардилар ва бундай дердилар:
“Аллоҳ таоло охиратда сизлар учун нималар ҳозирлаб қўйганини бир билсангиз эди, янада йўқсил ва муҳтож бўлишни истаб қолган бўлардингиз”[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Термизий, Зуҳд, 39; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, V, 18-19; Албоний, Силсилатул-аҳодисис-саҳиҳа, Риёд, 1415/1995, V, 202