Мичиган штатида барчаси мусулмон бўлган шаҳар кенгаши сайланди
Мичиган штатидаги Ҳамтрамк шаҳри мамлакатда биринчи бўлиб мусулмонлар миқёсидаги шаҳар кенгашини сайлади.
Уч номзод – Халил Рифоий, Аманда Яцковски ва Адам Албармакий ўтган ҳафта Ҳамтрамк шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қозонди ва ҳозирги уч аъзога қўшилади. Олти нафарнинг ҳаммаси ўзларини мусулмон деб билишади.
Катта Детройт минтақасининг бир қисми бўлган Ҳамтрамк, шунингдек, шаҳар ҳукуматини бошқариш учун биринчи мусулмон мэри Амир Ғолибни сайлади.
Мусулмонларни ҳимоя қилиш ва давлат сиёсати бўйича Америка миллий ташкилотининг мусулмон жамоатлар билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси бу шаҳар тўлиқ мусулмон шаҳар кенгаши аъзоси ва мэри бўлган биринчи ва ягона шаҳар эканлигини айтган.
Detroit Free Press хабарига кўра, янги сайланган кенгаш аъзолари январь ойида ўз ваколатларига киришади ва уларнинг айтишича, дин уларнинг бошқарувига таъсир қилмайди.
«Биз ҳаммамиз мусулмон бўлсак ҳам, Америка Қўшма Штатлари, Мичиган, Уэйн округи ва Ҳамтрамк томонидан ўрнатилган тартибларга мувофиқ сайланганимизни эсдан чиқармаслик керак», деди Яцковски Detroit Free Press нашрига берган интервьюсида.
Албармаки Detroit Free Press нашрига: «Мен Ҳамтрамк халқига қарздорман ва уларга бўлган содиқлигим ўзгармайди», деди. «Мен бир гуруҳнинг манфаатларини бошқасидан кўра кўпроқ ҳимоя қилмайман. Ҳамтрамкликлар манфаатларини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қиламан», деган.
“Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳарнинг 29 мингга яқин аҳолисининг ярми мусулмонлар, уларнинг аксарияти араб ва Жанубий Осиё давлатларидан. Шаҳар дастлаб польшалик муҳожирларнинг маркази бўлган ва кейинчалик бошқа муҳожирлар ҳам кўпая бошлаган”, деган Мичиган штатида туғилган Мусулмонлар Жамоатчилик билан алоқалар кенгаши ёки МПАC сиёсий дастур менежери М. Бакир Муҳйиддин.
Кенгаш аъзоларидан беш нафари муҳожир, бири эса ислом динини яқинда қабул қилган, дея хабар беради Detroit Free Press.
Мичигандан ташқаридаги турли шаҳарларда ҳам мусулмон номзодлар ғалаба қозонишган. Асли осиёлик америкаликлар учта йирик шаҳар: Бостон, Цинцинатти ва Сиэтлда мэр сайловларида ғалаба қозонди. Нью-Йорк шаҳри ўзининг шаҳар кенгашига беш нафар осиёлик америкаликни, жумладан, биринчи мусулмон Шаҳана Ҳанифни сайлади.