Каъба томи тозаланди
Куни кеча махсус гуруҳ муқаддас Каъба томини тозалади, дейилади www.haj.gov.sa сайти тарқатган хабарда.
Тозалаш ишлари бу йилги ҳаж мавсумидан тўрт ой сўнгра амалга оширилди.
Гуруҳдан 10 киши Каъба томига чиқиб, муқаддас томни тозалади. Тозалаш ишлари бир неча босқичда бажарилди. Дастлаб Каъба томи кўтарилиб, чанглардан тозаланди. Сўнгра ҳўл латтада том қисми тўлиқ артиб чиқилди. Бу жараёнда каъбапўш кўтариб турилди.
Умра зиёратчиларига ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида бу ишлар 20 дақиқада бажарилди.