Сенинг ўғлинг Фирдавс жаннатида
Анас ибн Молик ҳикоя қилади:
Рубаййи холамнинг ўғли Хориса жуда ёш чоғида Бадр жангига борган эди. Унга бу урушда айғоқчилик вазифаси юкланганди. Бироқ ким отгани номаълум бўлган бир ўқ тегиб шаҳид бўлганди.
Бир куни холам Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига борди ва:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Хорисанинг аҳволидан хабар бера оласизми? Менинг уни қанчалар яхши кўрганимни биласиз. Агар ўғлим жаннатда бўлса сабр қиламан; агар жаннатда бўлмаса, унинг учун бор кучим билан йиғлайман, – деди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам холамга мана бу жавобни бердилар: “Эй Хорисанинг онаси! Охиратда бир эмас, бир неча жаннат бор. Сенинг ўғлинг у жаннатларнинг энг улуғи бўлган Фирдавс жаннатидадир”[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Бухорий, Жиҳод, 14; Мағозий, 9, Риқоқ, 51; Термизий, Тафсир 23/3; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, III, 124, 260.