ЗИКР
Иймон келтирдим Сенга – Ла илаҳа иллаллоҳ,
Офият берган менга, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Фаришталар бор макон, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Яшашга бердинг имкон, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Пайғамбарларинг ҳақдир, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ҳар жон ўлмоғи ҳақдир, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Тирилмоққа инондим, Ла илаҳа иллалоҳ,
Охиратга ишондим, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Сўроғимни осон қил, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Шайтондан қочсин бу дил, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Барига қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ягона қодир Аллоҳ Ла илаҳа иллаллоҳ.
Беш вақт намозда қоим, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ибодат қилай доим, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Аҳдида бўлсин ҳар сўз, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Рўза тўтай Сенга деб, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ризқ-рўз бердинг менга деб, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Сабрим синай кун сайин, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Нафсимни ҳам енгайин, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Гуноҳларнинг нечаси, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Кечирилур Қадр кечаси, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Тақдирдирларнинг нечаси, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Тузалур Қадр кечаси, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Барига қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ягона қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Барака бер молимга, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ташлама ўз ҳолимга, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Шайтон йўлдан урмасин, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Қалбимга уй қурмасин, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Закот бергувчи бўлай, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Нажотни Ҳақдан сўрай, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Барига қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ягона қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Қабул қилган тавбамни, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Тарк этай ғафлат-ғамни, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Вақтни ғанимат билай, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ўзингга сажда қилай, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Ҳаж қилай, иншоаллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Етказгин қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Барига қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ,
Ягона қодир Аллоҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ.
Ла илаҳа иллаллоҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ.
Ла илаҳа иллаллоҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ.
Валижон ШАМС