Финляндия президенти: “Евроиттифоқнинг Россия билан муносабатини ёмонлашиши иттифоқни заифлаштиради”
Финляндия президенти Саули Ниинистё Евроиттифоқнинг Россия билан муносабати ўз манфаатини ҳимоя қилиш билан баравар экани ва бундан воз кечиб Евроиттифоқ кучли бўлиб қолмаслиги бўйича баёнот берди, дейилади “РИА Новости” хабарида.
“Финляндия учун Россия билан муносабатни бақарор тутиш муҳим, лекин конструктив мулоқот манфаатларга зид келмайди. Евроиттифоқ учун ҳам шундай бўлиши керак. Россия билан муносабатдан воз кечиш Евроиттифоқни мустаҳкамламайди, аксинча, ўзини анчагина заиф ва кам аҳамиятли бўлишига мажбурлайди”, деди Ниинистё Берлиндаги Гумбольт номли университетдаги чиқиши чоғида. Эслатиб ўтамиз, 21-23 ноябрда Финляндия президенти расмий ташриф билан Германияда бўлди.