Салавот
Икки дунё бахтли бўлур Муҳаммадга уммат бўлган,
Иймони бут, қалби тўлур Муҳаммадга уммат бўлган.
Истасангиз ҳузур-ҳаловат Муҳаммадга айтинг салавот:
Соллаллоҳу аъла Муҳаммад, соллаллоҳу аълайка Аҳмад.
Иймон аҳлин муаллими, инсонларнинг энг ҳалими,
Жаннатга йўл ҳар таълими, салом айтинг Муҳаммадга.
Пок қалбларда Аллоҳ илми, салавотлар Муҳаммадга:
Соллаллоҳу аъла Муҳаммад, соллаллоҳу аълайка Аҳмад.
Шафоатгўй, ҳам меҳрибон, “Умматим”, деб бўлган гирён,
Тананингиздан чиққунча жон салом айтинг Муҳаммадга.
Олам аро энг жонажон, салавотлар Муҳаммадга:
Соллаллоҳу аъла Муҳаммад, соллаллоҳу аълайка Аҳмад.
Валижон ШАМС