Толиблар машинада мусиқа қўйиб юришни тақиқлади
Толиблар автомобилда мусиқа қўйиб юриш ва аёл кишини хижобсиз олиб юришни тақиқлади, деб хабар тарқатди Kabul News телеканали.
Kabul Newsнинг таъкидлашича, “ҳайдовчиларга мусиқа қўйиб юрмаслик ва хижоб ўрамаган аёлни машинага миндирмаслик бўйича ёзма тавсия берилган”. Бу ҳақда Twitter каналида маълум қилинди.
Аввалроқ бир меҳмонхона хўжайини РИА Новостига толиблар тўйларда жонли мусиқани тақиқлаганини маълум қилган эди. Унинг айтишича, бундан буён Афғонистон тўйларида эркаклар ва аёллар бошқа-бошқа залларда байрам қилиши керак бўлади.