Рамазон ойининг тахминий бошланиш санаси эълон қилинди
Туркия Дин ишлари бошқармаси муборак Рамазон ойи жорий йилнинг 2 апрелидан бошланишини маълум қилди. Бошқарма Рамазон 30 апрель санасига қадар давом этишини, Рамазон ҳайити эса 1 майга тўғри келишини маълум қилган.
Шу ой бошида араб мамлакатлари астрономлари ҳам Рамазон ойи шу йилнинг 2 апрелида бошланишини ҳисоблаб чиқди.
Айрим мусулмон уламолари Рамазон ойининг бошланиши ва тугашини аниқлаш учун астрономик ҳисоб-китобларга таянишса, кўпчилик мусулмон давлатлар, шу жумладан, Эрон ҳам “Истиҳлол” яъни ой чиқишига қараб кун белгилайди.