Ўлим жазосидан қутулган эронлик севинганидан ўлиб қолди
18 йил олдин содир этган қотиллиги учун энди ўлим жазосига ҳукм қилинмаслигини билгач, юрак хуружига учради, деб хабар берган Эроннинг “Hamshahri” газетаси.
Газетанинг ёзишича, Эрон жанубидан бўлган 55 ёшли Акбар 18 йил аввал қасддан одам ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган.
Маҳбус жабрланувчининг оиласи уни афв этгани ва у энди ўлим жазосига маҳкум эмаслигини билиб, «ҳаддан ташқари хурсандчилик» натижасида юрак хуружига учраган ва вафот этган.
Газетанинг ишдан хабардор манбаларига таяниб ёзишича, 37 ёшида қотиллик содир этган Акбар шу йиллар давомида қатл этилишидан қўрқиб яшаган.