Агар бугун бизга ёрдам бермасангиз, эртага уруш сизнинг эшигингизни тақиллатади — Зеленский Украина халқи ва Ғарб етакчиларига янги мурожаат билан чиқди
Украина президенти Владимир Зеленский Украина халқи ва Ғарб етакчиларига янги мурожаат билан чиқди.
Президентнинг сўзларига кўра, Украина аскарлари душман ҳужумларини тўхтатган. Донбассда Украина қуролли кучлари мукаммал ишламоқда. Аммо энг муаммоли вазият жанубда. Ҳозир Украина ҳарбийлар Херсон яқинидаги ҳужумни қайтармоқда, босқинчи мамлакат шимолидаги Мелитопол томон йўл олишга уринмоқда. Душман секин ҳаракат қилмоқда, лекин у ерда уни ушлаб турувчи бор.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина томонида йўқотишлар бор, россиялик ҳарбийлар асирга олинган. Ҳозирда таслим бўлганларга шифокорлар ёрдам бермоқда. Кўплаб рус самолётлари ва зирҳли техникалари йўқ қилинган.
Унинг айтишича, россияликларнинг Украинадаги урушга қарши баёнотларини кўрмоқда. Аммо уларнинг расмийлари буни кўриши даргумон. Президент рус халқини майдонларга чиқиб, ўз норозилигини очиқ айтишга чақирди.
«Мен сиздан фақат «Инстаграм»да эмас, Қизил майдонда ёки пойтахтингиз бошқа кўчаларида, Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида чиқишингизни жуда истардим — бу жуда муҳим», дейди Владимир Зеленский.
Президентнинг таъкидлашича, Украина ўз чегараларини ҳимоя қилишда ва эркинлик учун курашда давом этади.
Шунингдек, у ўз халқини шифокорларга донор ва кўнгилли сифатида ёрдам беришга, шунингдек, мудофаа сафига қўшилишга чақирди.
Президент халқаро лидерларга мурожаат қилиб, «Агар бугун бизга ёрдам бермасангиз, эртага уруш сизнинг эшигингизни тақиллатади» деди.