Мичиган штатида илк бор Рамазон бозори очилди
Рамазон – ислом тақвимида жуда муҳим ой. Кўпгина мусулмон оилалар Рамазонни ўзига хос тарзда ўтказишга, уйни безаш, таомномани ранг-баранг қилиш, кийим жавонини янгилашга ҳаракат қилади.
Айнан шунинг учун Мичиган мусулмонлар жамоаси муқаддас ой арафасида махсус арзон ярмарка ташкил этишга қарор қилди. Бозорда заргарлик буюмлари, озиқ-овқат, хина ва бошқа хилма-хил, зарур маҳсулотларни арзон нархда сотадиган бизнес эгаларини кўриш мумкин.
Islam.ruхабарига кўра, расталарда ҳалол маҳсулотлар, 20 дан зиёд турдаги исломий кийим етказиб берувчилар маҳсулоти намойиш этилади.
“Бундай ярмаркаларни ташкил этиш орқали биз мусулмонлар учун байрамона муҳит яратиш баробарида бошқа дин вакиллари Рамазон ҳақида кўпроқ маълумот олишларига ҳам ёрдам берамиз”, дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Фотима Сиддиқий.