АҚШда Рамазонда азон айтишга рухсат берилди
Миннеаполис шаҳар кенгаши (АҚШ) пайшанба куни Рамазон ойини исломий ой деб тан олиш, шунингдек, шаҳар тарихида биринчи марта азонни йил давомида оммавий равишда айтишни қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди.
Кенгашнинг янги мусулмонлар гуруҳи масжидларга азон айтиши мумкинлиги ҳақида тартиблар ишлаб чиқди. Мавжуд шаҳар қонунчилигида диний ибодат билан боғлиқ товушларни эрталаб соат 7 дан кечки 22 гача айтишга рухсат берилган, аммо бу азонга нисбатан қўлланилмаган.
«Мусулмонлар 400 йил илгари бу ерга олиб келинган вақтдан буён Американинг бир қисми бўлиб келган. Миннеаполис мамлакатдаги сомалиликлар ва шарқий африкаликларнинг энг кўп яшайдиган жойлардан бири бўлиб, уларнинг мусулмон эътиқоди бу ерда мамнуният билан қабул қилинади. Шаҳардаги масжидларда Рамазонни ибодат билан ўтказиб, ҳар куни маҳаллий мусулмонлар азонни эшитишади», дейилади қарорда.