Россияга қарши санкциялар қашшоқ мамлакатлар иқтисодиётига зарба бермоқда
Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари глобал иқтисодий тизимни фалаж қилиб, камбағал давлатлар озиқ-овқат таъминотига зарба бермоқда.
Бу ҳақда Мали ташқи ишлар вазири Абдулай Диоп “РИА Новости” агентлигига берган интервьюсида қайд этиб ўтди.
Вазирнинг таъкидлашича, Мали бозорда буғдой танқислигига дуч келмоқда. Чунки айнан Россия ва Украина камбағал давлатларга ушбу маҳсулотнинг энг асосий етказиб берувчилари ҳисобланар эди.
Хабарда Мали расмий вакилининг “Россияга қарши чекловлар глобал озиқ-овқат таъминотига жиддий таъсир кўрсатиб, ундан кўриладиган зарар терроризм оқибатларидан ҳам аянчли бўлиши мумкин”, деган нутқи иқтибос қилиб келтирилган.
Абдулай Диопнинг қайд этишича, Россия ҳукумати ғалла таъминотида Малига ёрдам беришга тайёр. Ўз навбатида, Мали ҳукумати Москванинг бундай саъй-ҳаракатларини қадрлайди.