Қирғизистон имомлари бир хил кийимда бўлади
Қирғизистон Республикаси муфтияти диний ходимларга янги кийим-кечак тарқатди. Бу ҳақда республика диний идораси хабар бермоқда.
Имом-хатиблар учун жами 3,8 минг дона янги шаклдаги кийим тикилган. Чуй ва Бишкек масжидлари ходимлари биринчи бўлиб тўқ кўк рангдаги кийимларни бош кийим билан бирга олишди.
Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда диний уламолар кийимининг ягона шакли – миллий нақш билан тикилган оқ чопон тасдиқланган эди. Қирғизистон Республикаси муфтийсининг чопони янада мураккаб нақш билан ажралиб турарди. Шунингдек, уламолар Ҳажарул Асвад тасвирланган нишонларни тақишлари шарт. Имомлар фақат белгиланган намунавий кийимда бўлишлари талаб қилинмоқда.