Юзга урилмайди
Тобеин олимлардан Ҳилол ибн Ёсаф ал-Ашжоий ҳикоя қилади:
Асҳоби киромдан Сувайид ибн Муқаррийн розияллоҳу анҳунинг уйида газлама билан савдо қилардик. Орамизда инжиқ ва баджаҳл бир чол ҳам бор эди. Бир куни ўша одам жориясини бир шапалоқ урди. Сувайд ибн Муқаррийннинг ўша кунга қадар жаҳли чиққанини кўрмаган эдим.
У қарияга бундай деди: “Жориянинг юзидан бошқа урадиган жой топа олмадингми? Юзга уришнинг ҳаром эканини билмайсанми? Ҳазрати Пайғамбар даврида биз Муқоррийн ўғиллари етти ака-ука эдик. Бир жориямиз ҳам бор эди. Кичик укамиз ўша жориянинг юзига бир шапалоқ урди. Шунда Пайғамбаримиз ўша жорияни дарҳол озод қилишимизни амр қилдилар. Расули акромга бизнинг ўша жориядан бошқа хизматчимиз йўқлигини айтдилар. Буни эшитганларидан сўнг: “У ҳолда ҳозирча унинг хизматидан фойданиб турсинлар, унга эҳтиёжлари қолмагани заҳоти озод қилсинлар”, дедилар”[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Муслим, Иймон, 31-33; Абу Довуд, Адаб, 123, 124; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, III, 447-448, V, 444; Табароний, ал-Муъжам ул-кабир (Салафий), VII, 86; Ҳоким, ал-Мустадрақ (Ато), IV. 409