Аллоҳ шарафлаган тил
► Араб тили Қуръони карим ҳамда жаннат тилидир.
► Дунёда 350 миллионга яқин киши араб тилида сўзлашади.
► Араб тили Осиё ва Африкадаги 28 дан ортиқ давлатнинг расмий тилидир.
► Араб тилида кўп сўзлашувчи аҳоли Саудия Арабистони, Ироқ, Кувайт, Сурия, Қатар, Ливия, Уммон, Миср, Иордания ва Ливан давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, араб тили жаҳондаги Ислом динига эътиқод қилувчи 1 миллиарддан ортиқ инсонлар учун алоҳида эътиборли тилдир.
► Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, у дунёдаги энг кенг тарқалган тиллар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. Интернетда энг кўп қўлланиладиган тўртинчи тил ҳисобланади.
► 1973 йили 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан араб тилини ташкилотнинг расмий тиллари рўйхатига киритиш бўйича резолюция қабул қилинган.
► Араб тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та расмий тилининг биридир.
► 2012 йил октябрь ойида ЮНEСКО Ижроия кенгашининг 190-сессияси қарори билан 18 декабрь “Халқаро араб тили куни” деб эълон қилинди.
► Буюк аждодимиз Маҳмуд Замахшарийнинг араб тили грамматикаси ва тилшунослиги бўйича “Унмузаж” ва “Муфассал” асарлари ҳозир ҳам араб тили грамматикасини ўрганиш бўйича муҳим манбалар ҳисобланади.