Урушга кўпроқ камбағал минтақалар аҳолиси сафарбар қилинмоқда
Икки ҳафта ичида 53 та ҳудудда камида 213,2 минг киши чақирилгани аниқланди.
Ҳисоб-китобларига кўра, камбағал ҳудудлардан кўпроқ одамлар чақирилади.
Минтақада қашшоқ одамлар яшаса, сафарбарлик шунчалик кўп таъсир қилади. Аксарият ҳарбийга чақирилган 26 та ҳудуддан 23 тасида аҳолининг даромадлари умумроссия даражасидан паст. Иқтисодчилар фикрига кўра, ҳокимият митинглардан қўрқиб, яшаш даражаси юқори ҳудудларга тегишни истамайди.
Вилоятларнинг ҳар иккитасидан бири чақирув режасини ортиғи билан бажарган: маълум бўлган 53 субъектдан 26 таси урушга Шойгу томонидан буюрилган захирадан 1,1 фоизидан кўпроқ юборган. Шу билан бирга, журналистлар маълумот топа олмаган қолган 32 та ҳудудда қанча одам чақирилгани номаълумлигича қолмоқда.
Журналистлар, шунингдек, урушга энг кўп заҳирадаги аскарларни юборган ҳудудлар урушдан энг кўп жабр кўраётганини аниқлашган. Масалан, Украинадаги жанговар ҳаракатларда ҳалок бўлганлар сони бўйича Доғистон биринчи ўринда туради – камида 277 киши. Республикадан сафарбарлик эълон қилинганидан кейин яна 15 минг киши урушга кетиши керак эди. Бу маҳаллий захирадагиларнинг 2,5 фоизи демакдир.
Бурятиядан Украина билан урушда камида 259 фуқаро ҳалок бўлди ва минтақада ёш йигитларнинг ўлим даражаси 93 фоизга ошди. Ҳозир республикада улар заҳиранинг камида 3,6 фоизини – 6,4 минг кишини сафарбар қилишни режалаштирмоқда. Агар Бурятиядаги каби захирадагиларнинг бир хил улуши Россия бўйлаб чақирилса, 920 000 рус урушга бориши керак бўлади.
Бурятия ва Доғистон ҳам чақирилганлар улуши бўйича олдинги ўринларда эди: захиралар сонининг 3,7% ва 2,6%. Красноярск ўлкаси бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлди, у ердан 28 минг киши, яъни заҳирадагиларнинг 5,5 фоизи урушга юборилади.