“Имом Эшон” жоме масжиди очилди
Нукус туманида Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари давомида “Имом эшон” жомеъ масжиди биноси янгитдан қурилди.
12 миллиард сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари натижасида масжидда бир вақтнинг ўзида 700 кишининг ибодат қилиши учун шароит яратилди.