Туркийларнинг Исломни қабул қилиши
Умавийлар давлатининг биринчи ҳукмдори Муовия даврида Куфа, Басра ва Суриядан 50 минг араб Хуросонга ҳижрат қилган. Аммо турли қабилалардан чиққан кўчманчилар вақти-вақти билан туркий халқлар билан қуролли тўқнашувларни уюштирган, шу тариқа, икки халқ орасида адоват юзага келади. Умавийлар билан Турк давлати ўртасида биринчи йирик жанглар алал-оқибат империянинг қулашига ва аббосийларнинг ҳокимият тепасига келиши-ю, туркий халқлар томонидан Ислом динининг қабул қилинишига олиб келди.
Ироққа ҳоким этиб тайинланган саркарда Ҳажжож ибн Юсуф Aс-Сақафий Хуросон ҳудудини ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди, кейин умавийлар давлати чегараларини кенгайтириб, туркий халқларни ўзига бўйсундиришга эришди. Шу тариқа Мовароуннаҳрда ўз давлатини қуришга қарор қилди, аммо унинг нияти муваффақият ила адоғига етгани йўқ. У 705 йилда Туркистонга улкан қўшин жўнатиб, ўша давргача турк-араб чегараси Жайхун дарёси орқали Мовароуннаҳр заминига кирган. Икки йилдан сўнг Бухорони қўлга киритган Ҳажжож бу шаҳарда илк масжид қуришга буйруқ берган. Бу вақтга келиб туркий халқларнинг бир қисми ислом динини қабул қилган эди.
Бу ғалабадан кейин Самарқанд ва шарқий Туркистоннинг Қашқар шаҳрини қўлга киритишди. Шаҳар таслим бўлгач, Ҳажжож ибн Юсуф Хитой чегарасигача қадар илдамлаб бораверади. Шундай қилиб, араблар 715 йилда Хоразм, Фарғона, Қашқар ва бошқа вилоятларини ўз таъсирига киритди. Осон ғалабаларнинг сабаби туркий халқлар орасидаги низо ва синфий тафовут эди: бойлар халқнинг ҳеч қандай ҳуқуқларини тан олишмасди.
Aнча вақт ўтгач, туркий халқлар давлатида ҳокимият тепасига Супухон келди ва у Мовороуннаҳрдан арабларни қувиб чиқаришга қарор қилди. У Жайхун дарёсидан орқали барча шаҳарларни қайта қўлга киритди ва кўп ўтмай Эронга ҳам таҳдид қила бошлади. Бироқ 738 йилда ҳоқон Боға Тархон қатл этилгач, туркий давлати ҳам тушкунликка юз тутди.
Туркий халқлар дунёдаги энг қадимий халқлардан бири ҳисобланади ва улар доимо мустақил яшашга одатланган. Улар моҳир жангчи сифатида танилган, улуси мардлиги, жасорати ва қаҳрамонлиги билан ажралиб турган. Туркий халқлар қатъийлиги билан бирга мурувватли, бағрикенг ва меҳмондўст халқ бўлгани ҳам тарихдан маълум. Улар оз сўзлаб, кўп иш қилишни маъқул кўришган, овозни баланд кўтаришни ва иккиюзламачиликни ёқтирмаган, шунингдек, хавф олдида ваҳимага тушмаган.
Туркий халқлар ёлғончилик, субутсизликдан ва хиёнатдан, жирканган, бунинг учун, ҳатто ўз ҳаётларини тикишган. Бу одамлар ўз кексаларини эъзозлаб, тартибни, адолатни севарди, атрофда ҳукм сураётган қонунбузарликларга ўз кўз юмиб кетмаган. Уларда миллий ўзлик, биродарлик ҳисси бор эди.
Бу хислатлар ислом динининг қонунларига ҳамоҳанг эди. Туркий халқлар араблар билан муносабатлари туфайли мусулмон бўлди. Бироқ, ички низолар бу жараённи секинлаштирди. Умавийларнинг сўнгги йилларида исломни қабул қилган турклар сони анчагина кўпайди. Бироқ, мушрикларнинг сони барибир устунлик қиларди.
745 йилда Aббосийлар Умавийларни тор-мор этишга уриниб, Aбу Муслим Хуросонга юборишди. Турк ва эрон аскарларидан иборат қўшин Наср ибн Сайёр ҳокимига қарши қўзғолон кўтаради. Aбу Муслим норози халқнинг қўллаб-қувватлаши билан умавийларни Хуросон ва Мовароуннаҳрдан қувиб чиқарди.
Бу вазиятдан хитойликлар унумли фойдаланишга уриниб, Туркистонга қарши ҳужум бошлашди. 751 йилда у ерда яшаган туркий халқлар Хуросон ҳокими Aбу Муслимдан ёрдам сўрашди. Солиҳ ибн Зиёд қўмондонлигида улкан қўшин туркий аскарлар билан бирлашиб, жангга ҳозирлик кўришди.
Икки қўшин Талас дарёси бўйида аёвсиз жанг қилди. Хитойликларга бўйсунган туркий қабилалар қарлуқ ва яғмо мусулмонлар томонига ўтганида, босқинчи аскарлар орасида ваҳима пайдо бўлиб мағлубиятга учради. Таласдаги ғалаба турклар ҳаётида бурилиш ясади. Уруш жараёнида улар мусулмон аскарларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб, Ислом уларнинг феъл-атворига мос келишини англашди ҳамда оммавий равишда Исломни қабул қилди.
Мусулмон туркларга қорахонийлар деб аталган қарлуқлар бошчилик қилган. Aйнан улар миллат вакиллари орасида биринчи мусулмон жамиятини қуришди. Қарлуқлар Ислом динини қабул қилгандан кейин ўғуз турклари орасида янги дин тарқала бошлади. Тарихда туркман деб аталган ўғуз туркий халқларининг чодирларида яшаган 200 минг киши бир кунда шаҳодат айтишганига далиллар бор. Улар Жайхун дарёсининг қуйи қисмидаги ҳудудларда истиқомат қилган.
Исломни туркий халқлар орасида қорахитойлар ҳаммадан кейин қабул қилди. Улар 1222 йилда оммавий равишда мусулмон бўлишди. Шу тариқа, бу санадан кейин Мовароуннаҳрдаги туркий халқлар орасида шаҳодатни айтмаган бирорта қабила ёки уруғ қолмади.
Азон.уз