Бухорода ислом хаттотлик маркази очилди
У «Ал-Манар» деб номланади ва 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча иштирокчилар ўқишга қабул қилинади.Аввал талабалар араб тилини, шундан кейингина хаттотликни ўрганадилар.
«Хаттотликда ҳар бир характер муҳим, шунинг учун ёзувнинг бир турини ўртача уч ой давомида ўрганиш керак бўлади», – деди Спутник мухбирига марказ менежери Азимжон Ёқубов Зиёрат туризми ҳафталигида.
Шунингдек, у қадимда ўзбек меъморчилигида хаттотлик санъати кенг қўлланилганини эслади. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида машҳур хаттотлик мактаблари – Бухоро, Хоразм, Фарғона, Самарқанд бўлган.
Бухородаги янги куч маркази ёрдамида улар бу санъат турини қайта тиклаш умидида.