Туркия Финляндиянинг НАТОга аъзолиги бўйича Швецияни «шок» қиладиган қарор қабул қилиши мумкин
Туркия Финляндиянинг НАТОга аъзолиги бўйича Швецияни «шок» қиладиган қарор қабул қилиши мумкин, дея огоҳлантирди Туркия президенти Тайиб Эрдўған.
Энди Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш жараёнининг уч томонлама механизми турк томонининг илтимосига кўра номаълум муддатга тўхтатилди. Бу Швеция ва Данияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ ҳаракатлар фонида содир бўлди.
Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём июль ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган иттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари саммитида Анқара билан келишувларга эришилишига умид билдирди. Швециянинг НАТОга аъзолик бўйича бош музокарачиси Оскар Стенстрём шу ҳафта бошида Анқара билан мулоқотни давом эттириш ниятида.
Аввалроқ Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто Финляндия Швециядан алоҳида НАТОга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб бориши мумкинлигини тан олган, бироқ кейин унинг сўзларини қайтариб олган эди.