Интернет луғати. Twitter
Twitter – Твиттер – Дунё бўйича энг оммалашган микроблоггинг – қисқа хабарларни эълон қилиш. Кенгроқ маънода ушбу www.twitter.com, ижтимоий тармоғига рўйхатдан ўтган кишилар (140та белгидан ошмаган) қисқа хабар ёзиб киритиш ва бошқалар эълон қилган шу ҳажмдаги хабарларни ўқиши мумкин. Фойдаланувчилар кўпинча, шу тарзда бир-бирлари билан қизиқарли Интернет манбаларига ҳаволаларни алмашадилар ёки ўзларининг айни чоқдаги ҳис-туйғуларини ўртоқлашадилар. Твиттернинг асосий шиори: “Ҳозир нима қиляпсан?”
Батафсил маълумотларни твиттер атамасига берилган изоҳлардан ҳамда твиттерга алоқадор бошқа манбалардан олиш мумкин.