Китоб кўргазмаси – маънавият тарғиботи
Пойтахтимизнинг файзли Ҳазрати Имом мажмуасида анъанавий китоб кўргазмаси давом этяпти. У ерда юртимиздаги энг оқсоқол нашриётлар, энг номдор нашриётлар ҳамда яқиндагина эзгу ниятлар билан иш бошлаган янги нашриётлар ўзлари нашр қилган китоблари билан иштирок этмоқдалар.
Кўргазмага борганларнинг турли мавзулардаги ранг-баранг китобларни кўриб ақли шошиб қоляпти. Боз устига китобларга берилган бадиий безакларнинг қанчалар дид билан тайёрланганини кўриб қойил қолмасликнинг иложи йўқ.
Ҳа азизлар, бу ерга келсангиз, кўргазмадаги китобнинг ҳаммасидан харид қилгингиз, ҳаммасини мириқиб мутолаа қилгингиз келиб қолади. Аммо унга вақт қайда, имкон қайда. Шунинг учун муҳтарам китобхонларимиз ўзлари учун энг зарур деб ҳисоблаганларини харид қилиб қолганларидан ҳеч айрилгиси келмасдан яна келганимда оламан деб зўр-базур узоқлашмоқда.

Шундай азизлар. Сиз ҳам келинг, маънавиятингизни бойитадиган китоблардан танлаб-танлаб олинг. Айниқса, “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйининг диний-маърифий китобларидан неча нусха олмоқчи бўлсангиз, сира ҳам муаммо бўлмайди. Чунки сиз нашриёт биносининг олдигинасида турган бўласиз.