Фикр алмашилди, дуолар қилинди
6 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Янгиобод” тўйхонасида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” мавзуида тадбир ва тадбир сўнгида ифторлик дастурхони ташкил этилди. Ифторликка кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оила вакиллари таклиф этилди, “Пул емас ота” жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон Аъзам Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларнинг нақадар катта аҳамиятга моликлиги ва муборак Рамазон ойининг фазилати, юрт тинчлиги, инсон қадри, шукроналик ҳақида маъруза қилди. Маърузадан сўнг Қуръони каримдан тиловат қилинди ва юртимиз тинчлигининг бардавомлигини, ана шундай савобли ишларга бош бўлиб турган Юртбошимиз омонлигини, Рамазоннинг файзидан миллатимизнинг баҳра олишини, ёшларимизнинг камолини сўраб дуога қўл очилди.
М.АЪЗАМ,
“Пул емас ота” жоме масжиди имом-хатиби