Грузин-мусулмонлар. Кимлар улар?
Грузия аҳолисининг 9.9 фоиз аҳолиси мусулмон, мамлакатда 250та масжид фаолият кўрсатмоқда.
Ислом Грузияга VII асрда араб истилоси даврида кириб келган. Айнан ўша даврда дастлабки грузинлар мусулмонларнинг эътиқодларини қабул қилган эдилар. Тбилиси эса бир неча асрлар давомида Тифлис амирлигининг пойтахти бўлган. Аммо 1121 йил Давид Агмашенебели Дидгори майдонидаги жангда ғалаба қозониб, уни уни салжуқийлардан қайтариб олди.
XV-XVII асрларда Грузия турклар ва форслар томонидан босиб олинди, шунингдек, тоғлик Доғистон жангчиларининг доимий талон-тарожларидан азият чекди. Бу ҳам картвел (грузин қабилаларининг қадимги номи) ўлкасида ислом дини ёйилишига катта ҳисса қўшди.
Грузинлар ҳеч қачон тўлиқ мусулмон бўлмаган. Бироқ картвеллар ўртасида бир нечта исломий субэтнослар (каттароқ халққа мансуб одамларнинг ихчам жамияти) пайдо бўлган.
Ажарликлар
Энг таниқли грузин мусулмонлари. Батуми атрофидаги кичик вилоят – Ажарда яшайдилар. XVI юзйилликда турклар уларнинг кичик ватанини босиб олганларидан кейин Исломга куч билан киритилган.
Ингилойлар
Грузинларнинг Озарбайжон ва Грузия туташган жойда яшовчи кичик этнос Саингило, шунингдек, Ҳерети деб ҳам аталади. Кўпчилик ингилойлар Исломга доғистонликлар таъсирида кирган. Чунки қўшни озарбойжонликлардан фарқли ўлароқ улар шиа эмас, суннийдир.
Фарайданлар
XVII аср бошларида форс шоҳи Аббос томонидан арманлар билан бирга грузинларнинг катта (100 минг киши) субэтнос грузин-кахетларнинг авлодлари Форс диёрига ҳайдаб кетилган. Фарайдан грузинлари машҳур Исфаҳон шаҳри яқинидаги Фарайдан вилоятида яшайдилар.
Лазлар
Картвел тиллари оиласига мансуб йирик (200 мингдан ортиқ киши). Мингрелияликларга яқин. Улар Туркия шарқида ва Ажариянинг бир неча қишлоқларида яшайдилар, Сунний мазҳабидалар.
Чвенебури
Чвенебури – сўзма-сўз таржима қилинса, бизники дегани бўлади. Улар сунний мусулмон грузинларнинг авлодлари бўлиб, XIX асрда православ Россиясининг бир қисмига айланган Грузияда яшашни истамаган ва муҳожир сифатида усмонийлар империясига кўчиб ўтишган.
Чвенебуриларнинг ҳаммаси 300 минг киши атрофида. Улар ўзларини картвели (грузинлар) эмас, туркчасига (гуржи) деб аталишини хуш кўрадилар.
Имерхевлар
Имерхеви вилоятининг грузин тилида сўзлашувчи аҳолисининг лаҳжасида гапиради. Туркия томонда, ажарларга яқин ҳудудда яшашади. Исломга эътиқод қилувчи ушбу этнос бир неча ўн минг кишидан иборат.
Месхети турклари – аҳиска турклари
Улар ахалсих турклари. Асли Грузиянинг жанубидаги Месхети вилоятидаги Алахсиха (Янги қалъа, туркчада Аҳиска) шаҳри яқинидан. Туркчада ўзларининг шевасида гапирадилар. Ислом динига эътиқод қилишади. Аммо грузинларнинг кўплаб урф-одатларига амал қиладилар: кавказликларнинг миллий кийимини кийадилар, кавказча рақсга тушадилар.
Ушбу субэтноснинг келиб чиқиши масаласи ниҳоятда баҳсли. Кавказшунос олимлар ҳали ҳам уларнинг аслида қайси миллат вакиллари экани ҳақида аниқ жавоб бера олмайдилар. Улар ўрта асрларда кучли грузин таъсирини бошдан кечирган туркларми ёки усмонийлар ҳукмронлиги остида Исломни қабул қилган грузин месхларими.
Ҳарҳолда, грузинлар месхети туркларини ўзлариники деб тан олмайдилар. Месхети туркларининг ўзлари эса тарихий тақдир иродаси билан бутун дунёга тарқалиб кетган…
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.