Ҳожиларимиз Минода
Муҳтарам ҳожиларимиз кеча хуфтондан кейин Минога кўчдилар, Бу ерда зиёратчиларга аъло даражада қулайликлар яратилган. Улар куннинг иссиға ортиқча заҳмат чекмасинлар дея шифти баланд чодирлар тикилган, энг сўнгги русумдаги совутгичлар ўрнатилган. юмшоқ тўшаклар солинган.
Ишчи гуруҳ жонбозлиги туфайли сифатли озиқ-овқатлар ўз вақтида етказилиб турибди. Тиббий хизматлар юксак савияда ташкил қилинган. Элликбошилар ҳам ўз гуруҳларига бошчи бўлиб, уларнинг ҳаж амалларини бенуқсон адо қилишларига кўмакчилик қилмоқдалар. Ҳамманинг қалбида севинч, кўзларида муҳаббат ёшлари, ибодатларини эса чиройли адо этмоқдалар.
Музаффархон АЪЗАМ,
Тошкент шаҳридан келган 10-гуруҳ раҳбари,
“Пулемас ота” масжиди имом-хатиби