Ислом ҳамкорлик ташкилоти Швециянинг махсус элчи мақомини тўхтатди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) котибияти қиролликда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари сабабли Швециянинг махсус элчиси мақомини тўхтатиб туришга қарор қилди.
Бу ҳақда ташкилот сайтида айтилган.
“ИҲТ котибияти Швеция ҳукуматини Швециянинг ташкилотдаги махсус вакили мақомини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор қилди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ИҲТ ижроия органи навбатдан ташқари йиғилиш якунлари бўйича ўз Бош котиби Ҳиссайн Браҳим Таҳага “Қуръони карим нусхалари ва бошқа исломий қадриятлар ва рамзлар таҳқирланган ҳар қандай давлат билан” муносабатларни қайта кўриб чиқишга қаратилган чора-тадбирларни ўрганишни тавсия қилган.