Интернет луғати. Flood
Flood – флуд – тошқин – Интернет-форумлари, суҳбатлар хоналари, ижтимоий тармоқлар ва Интернет алоқаларининг бошқа ўринларида катта ҳажмларни эгаллаган (кўпинча) ва ҳеч қандай янги ёки фойдали маълумотларга эга бўлмаган беҳуда суҳбатлар. Интернет-сленгга флуд тарқатувчи “флудер” деб аталади.
Флудит – ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган нарсаларни ёзиб ўтириш, Интернет-алоқа ўрнига вақтини беҳуда нарсалар билан ўтказишдир.