Интернет луғати. Forum
Forum – форум – анжуман, эркин мунозара. Бу – сайтнинг одамларнинг муайян мавзу ёки сайт мавзуси юзасидан мулоқоти учун очилган махсус қисми. Айтиш мумкинки, форум бу – қизиқишлар клуби. Дизайнерлар, дастурчилар, мушуксеварлар, дам олишнинг экстремал турлари… бўйича форумлар бор. Бироқ уларнинг барчаси аксар ҳолларда сайтнинг ўхшаш мавзулар бўйича бир қисми саналади. Дарвоқе, форум ҳатто сайтнинг ўзидан кўра машҳурроқ бўлиши мумкин.